Sesh. Apr 23rd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Кўзи ожизлар жамияти ётоқхонасининг фойдаланишга топширилиши муносабати ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими барчани Наврўз айёми билан қутлаб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аҳолини уй-жой билан таъминлаш, имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборни таъкидлаб ўтди.

 

Шаҳар ҳокими секторлар раҳбарлари ҳамрохлигида таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилган бино ва хоналар билан танишди. Бу ерда амалга оширилган капитал таъмирлаш ва жихозлаш ишларига 800 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбарига эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчиликларини билдирган фуқаролар билан суҳбатда бўлиб, янги турар-жойлар билан муборакбод этди.
#qoqon #ozbekiston #Navroz #turarjoy #imkoniyaticheklangan #ShavkatMirziyoyev