Pay. Apr 25th, 2024
Қўқон шаҳрида ижтимоий рўйхатларга киритилган фуқароларни масалаларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ижтимоий рўйхатларга киритилган фуқаролар билан маҳаллабай ишлаш бўйича ўтказилган вилоят видеоселектр йиғилишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

 

Шаҳар ҳокими ижтимоий рўйхатлардаги аёлларни тадбиркорликка йўналтириш, ўқитиш ва имтиёзли кредитлар билан таъминлаш, ишга жойлаштириш ҳамда ҳуқуқий-психологик ёрдам кўрсатиш, саломатлигини тиклаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, ёшлар дафтари, темир дафтардаги фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш Қўқон шаҳрида ушбу масалага масъул бўлган барча мутасаддиларни масъулиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Давлат дастурлари доирасида аҳолига имтиёзли кредитлар таклиф этаётган банкларга ишлар кўламини кенгайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

 

Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлар учун малакали ва ёш кадрлар етказиб бериш бўйича шаҳар штаби ташкил этилиши белгиланди.