Sesh. Apr 16th, 2024

Қўқон шаҳридаги ишсиз аёллар нодавлат таълим марказида 3 ой давомида пазандачилик ва тикувчилик йўналишларида амалий кўникмаларга эга бўлдилар. Янги касбга эга бўлаётганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам эътибор қаратилиб, ҳар ой 506 минг сўмдан стипендия тўлаб борилди.

 

Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаганларга тантанали равишда сертификатлар топширилди. Айни пайтда, тикувчилик соҳасини эгаллаган битирувчиларнинг “Зумруд текстиль”, “Назар грант” ва “Амалий самара” корхоналари билан меҳнат шартномалари тайёрланмоқда. Пишириқчилик йўналишида касбга эга бўлганларни “Беназир” ва “Бонжур” савдо ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлаш чоралари кўрилмоқда.

Қўқон шаҳар Касбга ўқитиш маркази қошидаги мономарказда яна 18 нафар ёшлар тикувчилик соҳасида таҳсил олмоқда. Жорий йилнинг 23 апрель куни ушбу курслар ҳам ниҳоясига етиб, янги касблар эгаларига сертификатлар топширилади.