Shan. Apr 20th, 2024

Қўқон шаҳрида ички ишлар органлари фахрийлари ва ёш ҳодимларининг II-республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

 

Конференцияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, мутасаддилар билан Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқубузарликларнинг олдини олиш, қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама этди.

 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ички ишлар ҳодимлари фаолиятини замон талаблари асосида ташкил этиш, моддий-техник базасини яхшилаш ва ижтимоий ҳимосини кучайтириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилиб, соҳада устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ижобий тажрибалар юзасидан фикр алмашилди.