Shan. Apr 20th, 2024

Солиқ инспекцияси кубоги учун аёллар ўртасида ўтказилган маҳаллалараро турнирнинг очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзи ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилаётган юксак эътибор, бунинг натижасида юртимизда маҳаллалар кесимида ташкил этилаётган спорт мусобақаларида минглаб турли тоифадаги аҳоли қатламлари иштирок этаётганлигини таъкидлаб ўтди.

 

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Давлат солиқ инспекцияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қўқон шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан 2-БЎСМда ташкил этилган мусобақаларда Қўқон шаҳрининг барча маҳаллаларидан 200 дан зиёд аёл-қизлар қатнашдилар.