Chor. Apr 24th, 2024

Хусусан, Қўқон шаҳар ҳокимлигига фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан “Худудгаз” газ таъминоти филиали Қўқон шаҳар бўлими, Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси, шаҳар ИИО ФМБ мутасаддилари иштирокида Боғи бўстон, Нодира кўчаларида ўтказилган махсус тадбир давомида ноқонуний газ тортиш мосламалари аниқланди.

 

Ноқонуний қурилмалар ечилиб, фуқароларга табиий газдан оқилона фойдаланиш, шаҳримиз аҳолисига бирдак маромда газ етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтириш берилди.