Jum. Mar 29th, 2024

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши саммитида давлатимиз раҳбари тузилмага аъзо мамлакатлар ҳудудида жойлашган муқаддас жойларни зиёрат қилишга қаратилган “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирган эди.

 

Туркий Кенгаш давлатларининг туризм пойтахти деб эълон қилинган Қўқон шаҳрининг бу борадаги имкониятларини ривожлантириш мақсадида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида Қўқон шаҳридаги зиёратгоҳларни кўздан кечирди.

 

Шаҳар ҳокими масъулларга “Ялонғоч ота”, “Қирқ кокилли ота” каби зиёратгоҳларни таъмирлаш, ободонлаштириш ва инфратузилма объектларини тартибга келтириш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Шу билан бир қаторда, гастрономик туризм объектлари бўлиши мумкин бўлган сўлим чойхоналар ҳам ўрганилиб, уларни сайёхларга ҳам хизмат кўрсатишга йўналтириш бўйича таклифлар берилди.