Pay. Apr 18th, 2024

Хусусан, Алломалар музейида китобхонлик ҳафталиги доирасида ўтказилган ижодий учрашувда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш, маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

 

✍️ “Адабиёт – абадият демакдир” шиори остида ўтказилган бадиий учрашувда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ҚДПИ ректори, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этдилар.

 

Тадбир доирасида ижодкорлар ўз асарларидан парчалар, шеърлар ўқиб эшиттириб, китоб ўқиш маданияти хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашувда фаол иштирок этган ёшлар ҳам китоб ўқишга бўлган иштиёқлари, севган асарлари хусусида сўзлаб бериб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.