Pay. Apr 25th, 2024
Меҳмонларни Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида сектор раҳбарлари кутиб олиб, Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этдилар

“Ўзбегим” тантаналар саройида ёзилган ифторлик дастурхонига Иккинчи жаҳон уруши фронт орти хизматчилари, Афғон уруши қатнашчилари, фахрий ҳарбийлар, ҳарбий хизматчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

 

Меҳмонларни Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида сектор раҳбарлари кутиб олиб, Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этдилар.

 

Қўқон шаҳар бош имом-ҳатиби Абдумажид қори Исақов Ватан химояси ва равнақи йўлида, шаҳид кетган, жонини фидо қилган ҳамюртларимиз халқимиз қалбида мангу қолишини таъкидлаб ўтди. Ўтганлар рухига Қўръон ўқилиб, юртимизга тинчлик осойишталик тилаб дуо қилинди.