Jum. Mar 29th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Обод маҳалла” дастури бўйича кунлик тонгги штаб йиғилишида иштирок этди.

 

Йиғилишда жойлардаги штаб вакиллари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакилларининг бажарилган ишлар, мавжуд муаммолар бўйича ҳисоботлари тингланди.

 

Шаҳар ҳокими дастур доирасидаги ишларни уюшқоқлик билан, ўз вақтида бажариш, аҳоли таклифларини инобатга олиш, ободонлаштириш ишларига маҳаллалар аҳолисини ҳам тарғиб этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.