Shan. Apr 20th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари вазифасига сайловлар бўлиб ўтиши белгиланган.

 

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг сессиясида Қўқон шаҳар фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси таркиби тасдиқланган эди.

 

Сайлов жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича ўтказилган комиссия йиғилишида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди. Шаҳар ҳокими фуқаролар йиғинлари раислари сайловини қонун ҳужжатларига тўла мувофиқ ҳолда ташкил этиш ҳамда ўтказиш, сайловни самарали ўтказиш учун зарур бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш, сайловни ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.