Chor. Apr 24th, 2024
Kokand

Ярмаркани очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.

 

Маруфжон Усмонов туризм соҳасида Қўқон шаҳрида мавжуд имкониятлар, туризм инфраструктураси ва туризм маршрутларини ривожлантириш, меъморий обидаларни таъмирлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

 

Ярмарка фаолиятида Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, тарихчи олимлар, туризм компаниялари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқдалар.