Chor. Apr 24th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Фармация” корхонасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, мавжуд муаммоаларни ҳал этиш чораларини кўрди.

Корхонада амалга оширилаётган лойиҳаинг умуми қиймати 77 миллиард сўмга тенг бўлиб, 4 миллион долларга яқин хорижий сармоя киритилиши режалаштирилган. Дастгоҳлар тўлиқ ишга туширилганидан сўнг 100 та янги иш ўринлари яратилади.

Маруфжон Усмонов корхона раҳбари, дастгоҳларни ўрнатаётган мутахасисилар билан суҳбатда бўлиб, мавжуд муаммолар билан қизиқди. Корхона раҳбарининг кредит борасидаги мурожаати бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.