Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон касб-ҳунар мактабида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

 

Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида ёшларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Учрашувда Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла тизими мутасаддилари, вакант лавозимлари мавжуд корхона-ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

 

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан ўсиб келаётган ёш авлодни салоҳиятларини намоён этиш, меҳнат бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳолатини яхшилашга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.

 

Ёшларга шаҳар меҳнат бозорида мавжуд имкониятлар хусусида маълумот берилиб, корхоналар билан тузилган шартномалар асосида 20 дан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланди.