Chor. Apr 24th, 2024

“Сен баҳорни соғинмадингму” шиори остида 5-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари эътибори билан маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, соҳа эгаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёшларнинг бу борадаги иқтидорларини рўёбга чиқариш, маданий тадбирларга кенг аҳоли қатламларини жалб этиш борасида қабул қилинган қатор қонуний хужжатлар ҳусусида тўхталиб ўтди.

 

Қадимдан йирик маданият ва санъат марказларидан бири бўлган Қўқон шаҳрида бу борада амалга оширилаётган ишлар, маҳаллаларда ташкил этилаётган ёпиқ ва очиқ ҳаводаги маданият масканлари, мактабларда ёшлардан ташкил этилаётган ансамбллар ҳақида сўзлаб берди.

 

Ўқитувчилар ва тарбияланувчилар иштирокида ўтказилган концерт дастурида, миллий, классик, эстрада йўналишидаги куй-қўшиқлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.