Jum. Apr 19th, 2024
Шаҳар ҳокими мурожаатлар билан ишлашда самимийлик, тўғрисўзлик, фидоийлик ҳислатларини намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов аҳолидан келиб тушган расмий мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

 

Шаҳар ҳокими ҳар бир мурожаатни фуқаро қониқиш ҳосил қиладиган даражада мукаммал ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлашда самимийлик, тўғрисўзлик, фидоийлик ҳислатларини намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди.