Pay. Apr 25th, 2024
Хотира майдони мангу олов поёнига эрта тонгданок келиб гулчамбар қўйган ёшу-қари Қўқонликлар билан гавжум бўлди

Хотира майдони мангу олов поёнига эрта тонгданок келиб гулчамбар қўйган ёшу-қари Қўқонликлар билан гавжум бўлди. Медалларини жиринглатиб турган Афғон уруши қатнашчилари Иккинчи жаҳон урушида йўқотган яқинларини ёд этиш учун келганларга ҳамдард бўлдилар.

 

Ўтганларни ёд этиш, бугунги тинч осуда ҳаётни қадрига етиш, ҳарбий кийимлар ва ҳарбий рамзлар Хотира майдонида селфига тушаётган ёшлар орасида ҳам трендда бўлди. Бу йилги 9-майнинг ўтганларидан фарқи-ёши улуғлардан мангу олов поёнига гулчамбар қўйган ёшларнинг сони бирмунча кўп бўлди.

 

Бугун Қўқонда ёқимли шабадани эситиб турган об-ҳаво Ватанпарварлик ҳисси билан йўғрилган. Аҳоли байрамона кайфиятда, вақтини чоғ, шоду ҳуррамликда ўтказмоқда.