Pay. Apr 25th, 2024

Ўзбегим тантаналар саройида байрам муносабати билан ўтказилган расмий тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок эди.

 

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда аёл-қизларни ҳам томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амальга оширилаётган ислоҳотлар, куни кеча ўтказилган видеоселектр йиғилишида аёлларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича белгилаб берилган вазифаларга тўхталиб ўтди. Маруфжон Усмонов барча аёл-қизларни Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этиб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

 

Шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари шаҳримизнинг бир қатор эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва ногирон фарзанд тарбия қилаётган ёлғиз аёлларга чин етимлар ва ногиронлар учун янги қуриб битказилган уйдаги хонадонларнинг калитларини тантанали равишда топширди.

 

Тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрамона безатилган дастурхон атрофида жам бўлган аёл-қизларга кўтаринки кайфият бахшида этди.