Pay. Apr 25th, 2024

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектр йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш мақсадида ўтказилган қабулда Маруфжон Усмонов 78 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқди.

 

Фуқаролар қабулида Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ва мурожаатларда кўтарилган масалаларга алоқадор раҳбарлар иштирок этдилар.

Сайёр қабулда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ОАВ ва блоггерлар ҳам таклиф этилдилар.