Pay. Mar 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг қабулида сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари, мурожаатлардаги масалалар учун масъул бошқа раҳбарлар иштирок этдилар.

 

Қабулда фуқароларнинг ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бекор қилинган ижтимоий тўловларини тиклаш, уй-жой, ишга жойлашиш, маҳалалалр ободончилигига доир масалалар кўриб чиқилди.

 

Шу билан бир қаторда, қабулда тадбиркорлик субъектларининг ҳам янги лойиҳалари учун ижарага бино ажратиш, тендерларда иштирок этиш, имтиёзли кредит ажратиш юзасидан қилган мурожаатларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

 

Турли хужжатлар расмийлаштириш, ариза бериш талаб этадиган фуқаролар мурожаатлари бўйича шу ернинг ўзида хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий кўмак кўрсатилди.