Jum. Apr 19th, 2024

Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатишдаги хизматлари учун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Ватанпарвар” ташкилоти 30 йиллиги муносабати билан таъсис этилган кўкрак нишони, Ташаккурнома ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

 

Ташкилотнинг Фарғона вилояти кенгаши раиси Маҳмуджон Мирзаев Қўқон шаҳар ҳокимига миннатдорчилик изҳор этиб, келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.