Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кичик ер майдонларида қулупнай етиштириш бўйича инновацион лойиҳа билан танишди.

 

Тадбиркор иссиқхонларда стеллаж услубида қулупнайнинг махсус турини етиштириш лойиҳаси бир йилда 100 минг доллардан зиёд даромад топиш имконини беришини таъкидлаб ўтиб, лойиҳа ривожи учун субсидия ажратилишида ёрдам сўради.

 

Маруфжон Усмонов иссиқхоналарни энергия таъминоти услублари билан қизиқиб, бу борада маҳаллий об-ҳаво шароитига мос манбаалар танланишини лозимлигини таъкидлаб ўтди. Мутасаддиларга тадбиркорнинг лойиҳасини ривожлантиришда кўмак бериш юзасидан кўрсатмалар берилди.