Jum. Mar 29th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа мурожжатлардаги масалалар бўйича масъул идоралар вакиллари иштирок этдилар.

 

Қабулда фуқароларнинг моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой шароитини яхшилаш, ишга жойлашиш борасидаги, ва тадбиркорлик субъектларининг кредит, ер майдони ажратиш каби мурожаатлари кўриб чиқилди.

 

Шаҳар ҳокими асосли мурожаатлар ижроси юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар бериб, белгиланган муддатда бажаришни талаб этди.