Jum. Mar 29th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокими 29-мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ўрганди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 29-болалар боғчасида тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни яхшилаш чораларини кўрди.

 

Шаҳар ҳокими мактабгача таълим ташкилоти ўқув хоналари, ётоқхона ва ошхона билан танишиб, болалар учун тайёрланган таомларни татиб кўрди. Ҳарбий ватанпарварлик гуруҳида болалар ва тарбиячи билан суҳбатлашди.

 

Мутасаддиларга таълим-тарбия жараёнини юқори савияда ташкил этиш, болалар учун муносиб шароит яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.