Pay. Mar 28th, 2024

Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ўтказилган видеоселектр йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси асносида Қўқон шаҳрида битирувчи ёшлар, ижтимоий рўйхатлардаги ишсиз фуқароларга Данғара ва Ўзбекистон туманларидан экин экиш учун ер майдонлари берилди.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратилган бундай имконият аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига кафолатланган даромад орттириш имконини беришини таъкидлаб ўтди.

 

Қўқон шаҳар ҳокими 100 нафардан зиёд ишсиз фуқароларга фермер хўжаликларининг экиндан бўшаган далаларидан 15 сўтихдан 20 сўтихгача ер майдонлари ўлчаб берди.

 

Ишсиз фуқароларга топширилган ер майдонларида техника талаб этиладиган барча ишлар фермерлар томонидан бажарилади. Етиштирилган ҳосил Қўқон шаҳрининг деҳқон бозорларида сотилади.