Shan. Apr 20th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 сентябрь кунги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ги Фармонига кўра бир гуруҳ юртдошларимизнинг меҳнатлари эътирофга сазовор бўлди.

Қўқон шаҳридаги 12-“Меҳрибонлик уйи” тарбиячиси Мавлонова Маъмура Усмоновна “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

У юртимизда таълим соҳасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш, чуқур билим ва касб-ҳунарга эга, мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, соғлом авлодни вояга етказиш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги улкан хизматлари учун давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлди.

Мукофот муборак, устоз!