Shan. Apr 20th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва сектор раҳбарларининг қабулида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

 

Қабулда Президент Халқ қабулхонаси, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор идора, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этмоқдалар.

 

Шаҳар ҳокимига бўлаётган мурожаатларнинг асосий қисми фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилаш, ижтимоий-ёрдам кўрсатиш билан боғлиқдир. Тадбиркорлик субъектлари ер майдонларини ижарага олиш, бўш турган биноларда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, кредит масалалари ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларини ривожлантириш бўйича мурожаат қилмоқдалар.

 

Маруфжон Усмонов мурожаатларни жойида ҳал этиш чораларини кўриб, ўрганилиши лозим бўлган масалалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар бермоқда.

 

Қабулда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан аниқланган муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.