Jum. Apr 19th, 2024

Бутун мамлакатимиз бўйлаб тозалик ва ободончилик йўлида тер тўкаётган меҳнат аҳлини қадрлаш ва уларга эътибор кўрсатиш мақсадида “Покиза инсонлар” акциялари ташкил этилмоқда. Қўқон шаҳрида ҳам тадбиркорлар ташаббуси билан бошланган ушбу эзгу тадбирлар бардавом бўлмоқда.

Бугун Қўқон шаҳар ҳокимлиги, “Тоза ҳудуд” УК ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳам Ўрда майдонини ободонлаштиришда иштирок этаётган ишчиларга иссиқ кофе, нонушта ва махсус қўлқоплар ҳадя этилди.

Ёмғирли ҳавода ҳам сидқидилдан ўз вазифасини адо этаётган меҳнаткашлар ташкилотчиларга одамийлик, меҳр-оқибат тадбири учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.