Қўқон шаҳрида “Зулфия” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди
Мусиқа ва санъат мактаби саҳнасида намойиш этилган концерт дастурида иштирокчиларнинг мусиқа ва санъат йўналишидаги иқтидорларига баҳо берилди. 7 та йўналиш бўйича танлаб олинган иштирокчилар вилоят босқичига йўлланма оладилар.