Pay. Mar 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кеча Фейсбук ижтимоий тармоғида 12-Меҳрибонлик уйи битирувчиларининг муаммолари бўйича мурожаат қилган блоггер Шермухаммад Деҳқонов ва бир гуруҳ ёшларни таклиф этиб, мурожаатларини кўриб чиқди.

✍️ Уй-жой, кредит, ижтимоий ёрдам ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг масалалари кўриб чиқилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Қабул сўнггида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва блогер шаҳар ҳокимига эътибор учун ўз миннатдорчиликларини изхор этдилар.