Jum. Apr 19th, 2024
Ҳамширалар куни муносабати билан Қўқон тиббиёт коллежида байрам тадбири ташкил этилди

Ҳамширалар куни муносабати билан Қўқон тиббиёт коллежида байрам тадбири ташкил этилди.

 

Коллеж талабалари ўртасида турли беллашув ва конкурслар ўтказилди. Талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

Байрам тадбирида сўзга чиққанлар ҳамширалик касбини меҳр-оқибат улашувчи, беморга ишонч ва кувонч ато этувчи сеҳрли ва шу билан бирга масъулиятли касб эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бирламчи тиббий тизим ходимларини малакасини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор хусусида сўзладилар.

 

Тадбирда фаол иштирок этган талабаларга Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.