Jum. Apr 19th, 2024
15. Дирекция хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир кун мобайнида хабар тариқасида хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой бўйича давлат божхона органларига:
Маъмурий кенгаш протокол қарорининг нусхасини;
ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномасининг нусхасини юборади.
16. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларга божхона имтиёзларини қўллашда ЭИЗ иштирокчиси давлат божхона хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ва ЭИЗ Дирекцияси билан келишилган ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати;
ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ҳамда бош бухгалтер ва технолог билан келишилган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар сарфи нормаси.
17. Давлат божхона хизмати органлари ЭИЗ иштирокчиларининг алоҳида ҳисобини юритади ва ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар давлат солиқ хизмати органларига четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ҳамда ЭИЗ иштирокчиларига берилган божхона имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.
18. ЭИЗ иштирокчилари ҳар йили 25 январга қадар давлат солиқ ва божхона хизмати органларига ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг ишлатилганлиги тўғрисидаги декларацияни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим қиладилар.
19. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, улар олиб келинган кундан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки бепул берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тўлиқ миқдорда ундирилади.