Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Жамшиджон Хатамов «Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури» йўл харитаси ижросини таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳ аъзоларига йўриқномалар берди.
Хусусан, йиғилишда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, аҳоли ва айниқса ёшлар муқаддас динимизга ёт бўлган оқимлар ва ташкилотлар гирдобига кириб қолишининг олдини олиш, таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш, хотин-қизлар билан тизимли ишлаш бўйича кўрсатмалар берилди.