Chor. May 22nd, 2024

“Қўқон-1912” жамоаси сафига қўшилаётган янги футболчилар билан танишиш асносида Марказий стадионга ташриф буюрган Маруфжон Усмонов жамоа ва муҳлислар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.

Маълумот учун; Шу кунга қадар футбол жамоасининг барча молиявий муаммолари ҳал этилди. Марказий стадиондаги ўриндиқлар таъмирланди, стадионга янги замонавий ёритиш чироқлари келтирилди. Жамоага янги Бош мураббий тайинланди. Жамоа таркибига янги футболчилар таклиф этилди.