Shan. Apr 20th, 2024

Жорий йилнинг 11 декабр куни соат 8-30 да Қўқон шаҳар ҳокимлиги фаоллар залида халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилади.

Сессияда Қўқон шаҳар ҳокимининг шаҳар Кенгаши депутатлари ва шаҳар фаолларига Қўқон шаҳрининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоботи, шунингдек келгуси йилги режаларига бағишланган “Аҳолига мурожаати” ўқиб эшиттирилади.

Сессияга депутатлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлиги гуруҳ, бўлим раҳбарлари, шаҳар ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этиладилар.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎҚОН ШАҲАР КЕНГАШИ