“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янада қулай шароитлар яратилди, дейилган.
Мурожаатномада қайд этилишича, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили давлат солиқ идоралари фаолиятида асосий йўналишга айланиб бормоқда. Бунинг натижасида тадбиркорлик субъектларининг солиқ идораларига ишончи ортади, уларнинг фаолият йўналиши кенгайишига кўмак – ёрдам кўрсатилади.
Президент мурожаатномасига жавобан Қўқон шаҳар Давлат солиқ идораси тадбиркорлик субъектлари билан доимий ҳамкорликда иш олиб бориш туфайли тадбиркорларга зарур ёрдамларни кўрсатмоқда.
Жумладан: 2021 йил январь – март ойлари давомида 377 нафар хўжалик юритувчи субъектлар ўрганилди. Ўрганишда аниқланган муаммолар 13 та йўналишда (солиқ органларига алоқадор масалалар 9 та, бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор муаммолар 4 та) белгилаб олиниб, қуйидаги холатлар аниқланди: Муаммолари мавжуд 377 та тадбиркорлик субъектларининг 301 тасига кўмаклашиш лозимлиги, 76 та тадбиркорлик субъектларига эса кўмак зарур эмаслиги аниқланди.
Бундан солиқ органига алоқадор масалалар 290 та, бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор масалалар 11 тани ташкил этади.
Шу давр ичида Аниқланган муаммолардан 278 тасига кўмак берилиб бартараф этилган. Хусусан:71 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтерясини юритишга кўмаклашилди.
32 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қарзи тўғрисида маълумот олишда кўмаклашилди.
16 та тадбиркорлик субъектларида солиқ режимини танлашга кўмаклашилди.
4 та тадбиркорлик субъектларида солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтиришлар берилди.
48 та тадбиркорлик субъектларида шахсий ҳисоб варағидан кўчирма олишда кўмаклашилди.
53 та тадбиркорлик субъектларида бошқа солиқ турларидан 158,3 млн сўм ортиқча тўловлари солиқ тўловчиларнинг бошқа солиқ туридан бўлган қарздорлигига ўтказиб беришда амалий ёрдам берилди.
28 та тадбиркорлик субъектларида бошқа солиқ турларидан ортиқча тўловларини ҳисоб рақамларига қайтарилишида кўмаклашилди.
71 та тадбиркорлик субъектларида дебитор қарздорлигни ундиришда кўмаклашилди.
17 та тадбиркорлик субъектларида солиқ органига алоқадор бошқа масалаларда кўмаклар берилди. Мисол: назорат касса машинаси ўрнатилишида мавжуд муаммолар хал этилиши ҳамда зарурий маслаҳатлар берилиши натижасида “RM-Gulnora Invest” масъулияти чекланган жамиятига қарашли шахобчага назорат касса машинаси ўрнатилиши таъминланди ҳамда жамиятнинг уяли алоқа хизмати кўрсатиши учун ҳужжатлар тайёрланишида кўмаклашилди.
Бошқа идораларга тегишли 11 та муаммолардан 8 таси ҳал қилинди.
Мисол: “Qo`qon plastmas trubalari” масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширилишида электр энергияси тармоғига уланишдаги муаммоси бўйича тегишли тартибда мурожаат хати юборилиб, муаммони ҳал қилишда кўмаклашилганлиги натижасида, жамиятнинг ишлаб чиқариш биноси электр энергияси тармоғига уланди ҳамда фаолияти учун йўл очиб берилди.
Шунингдек, янги ташкил этилган “Medium textiles” (СТИР:308372330) масъулияти чекланган жамияти билан ўтказилган сухбат натижасида, жамият барча зарурий ҳужжатларни топширган ҳолда фаолиятини кенгайтириш учун АТБ “Микрокредит банк” Қўқон филиалидан олинмасдан турган 225,0 млн сўм кредит маблағи бўйича банкка мурожаат қилинди ҳамда ушбу жамиятнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, кредит ажратилишида амалий ёрдам сўралди. Натижада 2021 йил 26 апрель куни жамиятга ишлаб чиқариш дастгохи ва хом ашё учун кредит маблағи тўлиқ ажратилиши таъминланди.
7 нафар хўжалик юритувчи субъектларнинг ер ва жой билан боғлиқ муаммолари бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиниб, жавоб хатлари асосида ушбу хўжалик юритувчи субъектларга кўрсатмалар берилди.
Ҳурматли корхона ва идоралар рахбарлари, Сизнинг фаолиятингизни юритилишида ҳам солиқ идораларига боғлиқ муаммолар аниқланган тақдирда Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.
Қўқон шахар Давлат солиқ инспекцияси маъмурияти”