Dush. Iyun 24th, 2024

Шаҳримизнинг 12- Ноиб Кўприги МФЙда шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов қишки мавсумга тайёргарлик ва ижтимоий масалалар юзасидан фуқаролар билан суҳбат олиб борди.

Учрашувда шаҳар ҳокими маҳалла ахлини шаҳримизда барча соҳаларда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, олдинда турган режалар билан таништириб ўтди.

Фуқароларнинг турли муаммоларини тинглаб, уларни хал этиш юзасидан тадбирда иштирок этаётган коммунал идоралар ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берди.

Худди шундай учрашув 11-маҳаллада ҳам ўтказилди. Бу ерда шаҳар ҳокими иштирокчиларга сўнгги пайтларда шаҳримизнинг 20 маҳалласига газ ўтказилганини, бугунги кунга келиб фақат 5 та маҳаллада газ таъминотида муаммолар борлиги ва уларни хал қилиш бўйича режали ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Аҳолига суюлтирилган табиий газ етказиб беришда маҳаллага масъул мутасаддиларни тайинлади.