Хусусан, «Темирйўлчи» маҳалласида яшайдиган нуронийлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар учун ўтказилган маросимга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюрди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, Конституциямизга киритилаётган муҳим ўзгартиришлар хусусида маълумот берди.
Ифторлик маросимида Қуръон ўқилиб, халқимизга, юртимиз ва Президентимизга омонлик тилаб, эзгу тилаклар билан дуолар қилинди.