“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда ҳам “Кексалар ҳафталиги” доирасида маънавий маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан 51-«Зилол» маҳалласида ўтказилган тадбирда, сектор раҳбари, Қўқон шаҳар давлат солиқ инспецияси раҳбари Қобулжон Абдуллаев, маҳалла раиси Мунирахон Ботирова, маҳалла мутасаддилари участка нозири ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбирда бадиий дастур намойиш этилиб, иштирокчиларга совғалар ва ширинликлар улашилди.