Айниқса дорбозлар ва полвонлар миллий шоуси ҳамда ҳаваскор бадиий жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилаётган жойларда аҳоли жуда ҳам гавжум.
Арча атрофи фарзандлари билан сайр этиб, қорбобо, қорқиз, эртак қахрамонлари билан расмга тушиб, кўтаринки кайфиятда юрган фуқаролар билан тўлиб кетган.
Аттракционлар, байрамона безатилган сайр автомобиллари, каруселлар навбат кутиб турган болажонлар билан гавжум.
Байрам ўйинчоқлари, ширинликлар, фаст-фуд, турли миллий ширинликлар ва емишлар расталари атрофида ҳам ғуж-ғуж ҳамшаҳарларимиз тўпланган.
Қўқон шаҳрида Президент арчаси тадбирлари ўзгача шукуҳ ва кўтаринкилик билан ўтказилмоқда.