Тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, мактаб педагогик жамоаси, болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, давлат таълими қатори нодавлат таълим даргоҳларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шаҳримизга давлатимиз раҳбарининг ташрифидан сўнг бўлаётган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида маълумот берди.
Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ва рақслар, ремаркалар тадбирда иштирок этган юзлаб томошабинларга кўтаринки кайфият бахшида этди.
Тадбир сўнггида юқори билим кўрсаткичлари туфайли мактаб грантларига эга бўлган ёшларга Сертификатлар Қўқон шаҳар ҳокими ҳамда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритган спортчилар томонидан тантанали равишда топширилди.