Sesh. Fev 27th, 2024

“Янги Ўзбекситонда маданий меърос объектлари ва музей иши” мавзусида ўтказилган амалий-услубий семинарда Фарғона водйисидаги музейлар, тарихий объектларни таъмирлаш учун масъул мутахассислар, ушбу соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш учун масъул бўлган муассасалар вакиллари ва гидлар иштирок этдилар.

Маданий меърос агентлиги директори ўринбосари Турсунали Қўзиев, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Ахмедовлар соҳада кун тартибида долзарб бўлган масалаларга тўхталиб ўтиб, мутахассисларнинг муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жорий этиш бўйича таклифларини тингладилар.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ва хусусан Фарғона водийсида ҳам хорижий сайёхларнинг оқими ортиб бормоқда. Хусусан вилоятимизда 2022 йилда ўтган йиилларга нисбатан хорижий сайёҳларнинг оқими икки баробар ортиб, 40 мингтага етган.