Кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла тизими мутасаддилари, мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари мактаб жамоасининг тайёргарлигига баҳо бердилар.
Тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими мактабларда интизом, тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларини жорий этиш, мактаб-ота-она-маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтди.
“Мактаблардаги одоб-аҳлоқ, тартиб-интизом бўйича Қўқон тажрибасини биргаликда яратамиз”, деди Маруфжон Усмонов.