Хусусан, 22-давлат умумий ўрта таълим мактабида ўз фаолиятини бошлаган соғломлаштириш оромгоҳига 100 дан зиёд ёшлар қабул қилинди. Мактабдаги кундузги оромгоҳ соат 8:00 дан 14:00 гача ишлайди. Оромгоҳда ёшларни Бешта муҳим ташаббус доирасида вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли мусобақалар, кўнгилочар дастурларга жалб этиш назарда тутилган. Эрталабки нонушта ва тушлик мактаб ҳомийлари ҳисобидан таъминлаб келинмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан берилган кўрсатмаларга асосан Халқ таълими бўлими томонидан кундузги оромгоҳлар шаҳримизнинг бошқа мактабларида ҳам ташкил этилади.