5-мусиқа ва санъат мактабида шаҳримизда истиқомат қилаётган йигирмага яқин миллат ва элат вакиллари иштирокида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик-тинчлик ва осойишталик гарови” шиори остида ма’навий-маърифий тадбир ўтказилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, миллий маданиятини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.
Концерт дастурида турли миллат ва элатларнинг куй-қўшиқлари, рақслари намойиш этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият баҳшида этилди.