Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Шаффоф метан» қўшма корхонасининг бугунги фаолияти билан танишди.
Шаҳар ҳокими корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш бўйича истиқболдаги лойиҳалар билан қизиқди.
Корхона раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбатда корхонани тўла қувватда ишлатиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонга Хитойдан тайёр сиқилган метан газ баллонлар олиб киришда божхона ва солиқ тўловларини камайтириш масалалари муҳокама этилди.