Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон Механика заводида россияликлар билан ҳакмкорликда ишлаб чиқарила бошлаган қуёш ва шамол энергияси генераторлари билан танишди.
📌 Маълумот учун: Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда муқобил энергия манбааларидан кенг фойдаланиш, бундай ускуналарни ишлаб чиқаришга кенг эътибор қаратилмоқда. 2021 йилда Навоий вилоятида биринчи йирик қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди. Шу кунга қадар юртимизнинг 4 та вилоятида 5 та янги иссиқлик ва 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.
Қўқон шаҳрида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилаётган муқобил энергия генераторлари, энергия ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбааларидан кенг фойдаланиш учун имкон яратади.