Pay. Apr 18th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Туркий Кенгаш туризм вазирлари учрашуви олдидан Жомеъ мажмуасидаги ҳунармандлар устахоналарини зарур анжомлар билан таъминлаш юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

 

Шу кунга қадар, ҳунармандчилик устахоналари павильонларнинг кириш қисмига кўчирилди, деворлар сомон сувоқ қилиниб, шифт қисмлари Халқаро ҳунармандчилик фестивали ғолиби – Муҳаммадали Юнусов бошчилигидаги ўймакорлар гуруҳи томонидан миллий услубда безатилди.

 

Жомеъ мажмуасидаги Амалий санъат музейи ҳам таъмирланди, экспонатлар намойиш этиладиган витриналар, интерьер анжомлари янгиланди.

 

Айни пайтда давом этаётган ишларда маҳаллий ҳом ашёлардан тайёрланган қурилиш материалларидан фойдаланилмоқда. Устахоналардаги сув, газ, электр таъминоти борасидаги масалалар ҳал этилмоқда.