Ўзбекистон Республкаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар ИИБ, Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари иштирокида Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида сўнгги даврда амалга оширилгна ишлар, Ички ишлар вазирлиги академияси ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар хусусида маълумот берилди.
Шу йилнинг 17 январь кунидан бошлаб ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари, полковник Камалов Ойбек Ахматович бошчилигида профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат ишчи гуруҳи “фуқаробай” ишлаш методикасини такомиллаштириш, маҳаллаларда криминоген вазиятини яхшилаш борасида тизимли ишлар олиб бормоқда.
Участка нозирлари, маҳалла мутасаддилари билан ўтказилган мулоқотда ишлаб чиқилган тавсияларни амалиётда қўллаш бўйича кўрсатмалар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.