Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов тадбиркорлик фаолияти учун ижарага бино ажратиш ва енгил типдаги савдо дўкони қурилишида моддий ёрдам кўрсатиш, миллий гвардияга ишга жойлашиш бўйича мурожаат қилган аёллар ва ёшлар дафтарида турувчи фуқароларнинг масалаларини кўриб чиқди.

Шаҳар ҳокими мурожаатлардаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан ҳомий ташкилотлар ва мутасаддиларга топшириқлар бериб, ижросини ўз назоратига олди.